Арманистонда инқилоб, Яқин Шарқда зўравонликлар ва икки Корея ўртасидаги илк учрашув: 2018-йилнинг энг муҳим воқеалари фотосуратларда
2018 ЙИЛ СУРАТЛАРДА
17
17. Арманистон мухолифати етакчиси Никол Пашинян 2 май куни фуқаровий бўйсунмаслик умумхалқ кампаниясини эълон қилгандан сўнг намойишчилар йўлларни тўсмоқда. (Reuters/Gleb Garanich)
18
18. Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган ёруғлик ва лазер нури томошаси вақтида “Она Ватан чорлайди” ҳайкали устида мушаклар ёғилмоқда. 8 май, Волгоград шаҳри, Россия. (Reuters/Tatyana Makeyeva)
19
19. Жадал лава оқими йўлидаги ҳамма нарсани, жумладан, уйнинг кулини ҳам ўз домига ютмоқда. 19 май, Паҳоа, Ҳавайи. Сўнгги ўн йилликларда энг кучли отилган Килауэа вулқони 40 дан ошиқ уйни ёндириб, кул қилди ва минглаб кишини кўчишга мажбур қилди. (epa-EFE/Bruce Omori)
20
20. Покистонда рамазон ойида оғизочар пайт йўл чеккасидаги столга бепул озиқ-овқат қўйилади. 27 май, Карачи шаҳри. Дунё мусулмонлари рамазонни кечаси таровиҳ намози ўқиш, кун чиққандан ботгунга қадар, овқат ейишдан тийилиши билан ўтказади. (epa-EFE/Shahzaib Akber)