Линклар

Шошилинч хабар
18 май 2021, Тошкент вақти: 20:25

"Евронигоҳ": Тожикистонлик Манижанинг Россия номидан чиқиши айрим рус сиёсатчиларига ёқмаяпти


Манижа Сангин бўлган қўшиқчи май ойида Голландиянинг Роттердам шаҳрида бўлиб ўтадиган «Евронигоҳ» қўшиқ танловида «Россия аёли» деб номланувчи ашулани ижро этади.

Бу йилги «Евронигоҳ» қўшиқ танловида Россия номида Тожикистонда туғилган феминист қўшиқчи қатнашишини консерватив қарашларга эга россияликлар танқид қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Сешанба куни депутат Валентина Матвиенко танқидчилар сафига қўшилиб, 29 яшар Манижа қўшиғини «бемаънилик» деб таърифлади.

Тўлиқ исми Манижа Сангин бўлган қўшиқчи май ойида Голландиянинг Роттердам шаҳрида бўлиб ўтадиган «Евронигоҳ» қўшиқ танловида «Россия аёли» деб номланувчи ашулани ижро этади.

Қўшиқ аёлларни руҳлантиришга қаратилган бўлиб, аёлларни ўзларини гўзал қилиб кўрсатиш, эр топиш ёки фарзанд кўришга чорловчи ижтимоий босимни танқид қилади.

Хонанда Манижа, шунингдек, оиладаги зўравонликларга қарши курашиб ҳамда ЛГБТ шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб танилган.

Қўшиқчи жорий ой бошида давлат телевидениесида ўтказилган онлайн овоз беришда Россия номидан танловда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Бу ҳолат консерваторлар ва рус православ христиан гуруҳига хуш келмади.

Чоршанба куни парламентнинг юқори палатаси бўлмиш Россия Федерация Кенгаши раиси ҳамда президент Владимир Путиннинг яқин иттифоқчиси Матвиенко «Биринчи канал»дан номзодни аниқлаш тартибини изоҳлаб беришни талаб қилди.

«Қўшиқ матни билан таниш эмасларга у билан танишиб чиқиши маслаҳат бераман. ... Бу қандайдир бемаънилик. Мен бу нимани англатишини умуман тушунмадим, — деди у.

«Жуда ғалати, юмшоқ қилиб айтганда», — дея қўшимча қилди у.

Матвиенко ўз фикрини изҳор қилишидан олдин яна бир депутат — Елена Афанасьева кўплаб россиялик Манижа ва унинг қўшиғи танланганидан ҳайратга тушганини айтган. «РИА» агентлигининг хабар беришича, Афанасьева қўшиқнинг маза-матраси йўқлигини айтган.

«Ҳудудларда, очиғини айтганда, ҳайратнинг чегараси йўқ: нега бизнинг рус аёллар бундай тролл қилинаётганида норозилик ва ҳайрат юзага келган», — деган депутат.

Путин рус православ черкови ва консерватив анъанавий қадриятларни дастаклаб келади. Шунингдек, президент вояга етмаганлар орасида «гей пропагандани» ман этувчи қонунларни қўллаб-қувватлайди.

Россиянинг Православ аёллар иттифоқи Манижани танловдан четлатилишни талаб қилди. Иттифоққа кўра, хонанданинг саҳна қиёфаси рус аёлларини чуқур ҳақорат қилади, унинг ижроси эса миллатлараро адоватни қўзғашга тенг келади.

XS
SM
MD
LG