Линклар

Шошилинч хабар
19 октябр 2019, Тошкент вақти: 09:28

Олимлар илк маротаба икки нейтрон юлдуз тўқнашувини кузатишга муваффақ бўлди


Иллюстратив сурат.

Олимлар илк маротаба икки нейтрон юлдуз тўқнашувини тўғридан-тўғри кузатишга муваффақ бўлди.

Тўқнашув олимларнинг олтин ва платина каби оғир элементлар қандай юзага келиши ҳақидаги тахминларидан бирини тасдиқлади.

Тўқнашув яна олимларнинг яна бир саволига жавоб берди: катта энергияга эга гамма нурлар нейтрон юлдузлар тўқнашувидан кейин ҳам ҳосил бўлиши мумкин экан.

17 август куни кузатилган гамма-нурланиш, шунингдек, олам қандай суратда кенгаётгани ҳақидаги тахминларни тасдиқлашда қўл келади.

Тўқнашувни Лазер-интерферометрик гравитацион-тўлқинли обсерватория (LIGO) ходимлари кузатилган.

Олимлар нейтрон юлдузлар тўқнашувларини ўрганиш орқали табиат қонунлари ҳақида тўлароқ тасаввур ҳосил қилишга умид қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG