Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 01:28

Юрак хуружининг кенг тарқалган саккиз белгиси


Юрак хуружи ҳар доим ҳам кўкрак оғриши билан бошланмайди. Айримларда ҳатто юрак хуружидан олдин кўкрак умуман оғримаслиги мумкин. Юрак хуружи ҳар кимда ҳар хил ўтиши мумкин.

Қуйида хуружи ҳақида огоҳлантирувчи симптомлар билан танишишингиз мумкин.

1. Кўкрак оғриши. Аксар хуружлар олдидан чап кўкрак оғрийди. Оғриқ одатда бир неча дақиқа давом этади ёки қайталаниб туради. Оғриқ кучли ёки кучсиз бўлиши мумкин.

2. Тананинг юқори қисмида ноқулайлик. Қўллар, елка, бўйин, жағ ёки киндикдан юқорида оғриқ ёки безовталик ҳис қилишингиз мумкин.

3. Нафас қисиши. Бу симптом бир ўзи ёки кўкрак оғриғи билан бирга кузатилиши мумкин. Нафас қисиши дам олаётган ёки енгил жисмоний меҳнат қилаётганда содир бўлиши мумкин.

4. Совуқ тер чиқиши.

5. Бирор сабабсиз лоҳас бўлиш. Бу ҳолат бир неча кун давом этиши мумкин.

6. Кўнгил айниши ва қусиш.

7. Бош айланиши.

8. Бирданига пайди бўладиган ҳар қандай янги симптом ёки мавжуд симптомларнинг ўзгариши. Масалан, симптомлар кучайиши ёки одатдагидан кўприқ давом этиши мумкин.

Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳаммада ҳам юрак хуружи симптомлари бир хил бўлмайди. Агар сизда аввал юрак хуружи бўлган бўлса, ҳар бир хуружнинг симптомлари ўзгача бўлиши мумкин.

Юқорида айтиб ўтилган симптомларнинг қанча кўпи сизда кузатилса, сизда юрак хуружи бошланганининг эҳтимоли шунча баланд бўлади.

Агар сизда юрак хуружи бошланганини тахмин қилсангиз, дарҳол тез ёрдам чақиринг.

XS
SM
MD
LG