Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:29

Генерал Алматов мафия ҳақида кино олишда маслаҳатчилик қилди (ВИДЕО)


Суратга олиш жараëни
Суратга олиш жараëни

Таниқли кинорежиссёр, 46 яшар Рустам Сагдиев “ëмон мафия ва яхши милиция” ҳақида “Ота рози” деган криминал драма жанридаги фильмни суратга олиш ишларини тугатди. Фильмнинг октябрь ойида катта экранга чиқарилиши кутилмоқда.

Мафия¸ криминал дунë ва бу тўда чангалига тушган беғубор талаба изтиробу кўргуликлари ҳақида ҳикоя қиладиган фильмга собиқ Ички ишлар вазири¸ генерал Зокир Алматов бош консультантлик қилди.

Фильмни суратга олган кинорежиссёр, 46 яшар Рустам Сагдиев Озодлик билан суҳбатда “Зокир Алматов иштирок қилмаганида¸ бу кино дунë юзини кўрмаган бўлишини” айтди.

Генерал Алматов мафия ҳақидаги кинога бош-қош бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:22 0:00

Ўзбекистон тарихидаги зиддиятли мулозимлардан бири¸ 2005 йил 13 май куни Андижонда юз берган қонли воқеалардан кейин ЕИ санкцияларига учраган собиқ Ички ишлар вазири Зокир Алматов бундан олдин “Шайтанат” фильмига ҳам “бош-қош” бўлган эди.

Режиссер Рустам Сагдиевга кўра¸ “Ота рози” фильмидаги воқеалар бугунги кунларда содир бўлади:

- Оддий талаба мафия ичига тушиб қолади. Мафия тўдабошилари буюртма қотил тарафидан ўлдирилган жойда тасодифан шу талаба турган бўлади. Изқувар милиция ҳам¸ мафия ҳам бу йигитни қотилликка алоқадор деб ўйлйди. Фақат йигитнинг отаси ўғлини бегуноҳ, деб билади ва ўғлини қутқаришга бел боғлайди. Фильм бахтли якун топади, йигит мафия тўдасии тарк қилиб оила бағрига қайтади. Умуман менинг фильмларимнинг ҳаммаси ҳам ижобий якун топади.

Фильмда россиялик киноактер Фарҳод Маҳмудов¸ тожикистонлик таниқли кино юлдузи Собир Қурбон суратга тушган.

Шунингдек, фильмда Адиз Ражабов¸ Маҳлиë Омон¸ Саида Раметова¸ Дилором Эгамбердиева ва Бахшулло Фатуллаев асосий ролларни ижро қилган.

Рустам Сагдиевнинг эътирофича¸ кинонинг визуал эстетикасини тасвирчи Дилмурод Турдибоев таъминланган:

- Фильм ижодий жамоанинг уйғун иши боис самарали бўлди. Бастакор Дониëр Аъзамов яратган шиддатли оҳанглар ва рассом Зоҳиджон Мирраҳмедов яратган мизансценалар фильм таъсирчанлигини оширди.

Рустам Сагдиев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:32:27 0:00

Режиссëр ўзи суратга олган "Ота рози " (фильмнинг ишчи номи) фильми МДХ экранларига чиқишидан умидвор:

- Криминал драма жанридаги бу фильмни Марказий Осиë ва МДҲдаги томошабинлар тушуниб кўра олишига ишонаман. Фильм "оталар сўзи ақлнинг кўзи", деган ўзбек нақлини томошабинлар идрокига етказишидан умид қиламан.

XS
SM
MD
LG