Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга камида 280 миллион доллар берадиган бўлди

Ислом тараққиёт банки логотипи.

Тошкентда 4 сентябрда якунланган Ислом тараққиёт банки – ИТБ бошқарувчилар кенгашининг 46-йиғилиши доирасида Ўзбекистон банк билан камида 280 миллион долларлик шартномаларни имзолади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 5 сентябрь куни маълум қилди.

Вазирликнинг билдиришича, йиғилиш кун тартибидаги асосий мавзу коронавирусга қарши кураш масалалари билан боғлиқ бўлган.

Анжуман якунида Ўзбекистон Саудия Арабистони ва ИТБ тбилан 100 миллион долларлик бошланғич сармояга эга Ўзбекистон Иқтисодий имкониятларини кенгайтириш жамғармасини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бундан ташқари Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ва Трастбанк ўртасида 15 миллион долларлик битим имзоланди.Бундан ташқари “Обод қишлоқ” дастури учун 200 миллион доллар маблағ ажратилишига келишилди.