Қозоғистон расмийлари ва республикадаги француз дипломатлари мухолифат раҳбарларидан бири Жакияновнинг тақдири юзасидан сўзлашувларни давом эттиришмоқда

Павлодар минтақаси собиқ ҳокими, демократик танлов мухолифат ҳаракати асосчиларидан бири бўлган Жакиянов, ўзини қамоққа олиш ҳақда ордер берилгани муносабати билан шундай ҳаракатга қўл урган эди.
Жакияновга ҳам, ҳаракатнинг қамоққа олинган яна бир раҳбари Мухтар Аблязов каби, ҳокимлик даврида хизмат ваколатларини суистемол қилганлик айби қўйилмоқда.
Бироқ Жакиянов ва қозоқ мухолифатчилари, бундай айбловнинг сохта ва сиёсий мақсадда уюштирилганини таъкидлашмоқда.
Алматидаги Франция элчиси, ҳозирча бораётган музокара тафсилотларини ошкор қилмаслиги, бироқ сўзлашувларда ижобий янгилик йўқ эмаслигини билдирди.
Кейинги кунларда Астана ҳукумати республикадаги сиёсий мухолифат ва мустақил матбуотга нисбатан кескин чоралар қўллаш сиёсатини кучайтирди ва бу мухолифат ҳамда мустақил жамоатчиликнинг жиддий норозилигига сабаб бўлмоқда.