АҚШ хукумати – террорчилар ва бошқа жиноятчилар фойдалана олмасликлари учун, 8 апрелдан бошлаб ўз фуқароларига ХАВФСИЗ Паспортлар берилишини билдирди.

Ушбу янги паспорт хорижда яшаётган ёки саёҳатга кетаётган америкаликларга берилади. Давлат департаменти матбуот котиби Филип Рийкер, ҳориждаги америкаликларга бу турдаги паспортлар тез орада берилмаслигини, янги технология хориждаги АҚШ элчихоналарида бўлмагани сабабли, янги паспортлар фақат АҚШнинг ўзида берилишини айтди. Бу жараёнга ҳаммаси бўлиб бир ҳафта вақт кетади.