Бугун Европа Комиссияси президенти Романо Проди, Яқин Шарқда янги воситачилик уринишлари кераклигини айтди.



Бугун Европа Комиссияси президенти Романо Проди, Яқин Шарқдаги буҳрон Исроил ва Фаластин ҳудудлари ташқарига чиқишининг олдини олиш учун янги воситачилик уринишлари кераклигини айтди.

Бугун Брюссел шаҳрида сўзлаган Проди: “Ҳар икки томон зўравонликлар, жумладан террор ҳаракатлари, фитналар, ҳақорат ва бузғунчилик дарҳол ТЎХТАТИЛИШИни назарда тутган - БМТ хавфсизлик кенгашининг 1402-рақамли резолюциясини БАЖАРИШИ КЕРАКлиги аниқ. Ҳар икки томон дарҳол “ўт очишни тўхтатиши” керак. Исроил ҳукумати ўз қўшинларини Фаластин шаҳарлари, жумладан Рамаллоҳдан олиб чиқиши керак” деди.