Ҳиндистон Мудофа вазири Жорж Фернандез беш кунлик ташриф билан бугун Москвага келди.



Ҳиндистоннинг Россиядаги элчиси ИТАР ТАСС ахборот агентлигига Фернандез Россия расмийлари билан олиб борадиган музокаралари чоғида диққат эътибор ҳарбий ҳамкорлик, шунингдек, халқаро терроризмга қарши курашиш масалаларига қаратилишини айтди. Элчи яна якшанба куни сафари тугагунига қадар Фернандез Россия Мудофа вазири Сергей Иванов, Ташқи ишлар вазири Игор Иванов ҳамда Саноат ва илм-фан вазири Илья Клебанов билан учрашишини маълум қилди.