Тожикистоннинг икки фуқароси ўзбек-тожик чегарасида беҳосдан минани босиб олгани натижасида қурбон бўлди.

Бундан ташқари яна икки киши мина портлашидан яраланган. Тожикистоннинг чегара комиссияси республиканинг Панжикент ва Ўзбекистоннинг Ургут тумани чегарасида душанба куни шундай воқеа юз бергани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.