Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида диний қарама-қаршиликлар давом этмоқда.

Мамлакат полициясининг хабар беришича Аҳмадободда маҳаллий ҳиндулар ва мусуслмонлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар натижасида камида уч киши қурбон бўлган, юзлаб киши оғир жароҳат олган. Бугун Гужарат штати маҳаллий кенгаши фавқулодда мажлисга тўпланиб, минтақадаги вазиятни мухокама этган. Маҳаллий расмийларнинг маълумотларига кўра Гужаратда феврал ойидан буён давом этаётган диний қарама-қаршиликлар давомида жами 800 киши қурбон бўлган, уларнинг аксарияти мусулмонлар. Бироқ, у ерда фаолият олиб бораётган ноҳукумат ташкилотлари тарқатган маълумотларда қурбонлар сони 2000дан кўп бўлиши мумкинлиги айтилади.