Чеченистон ички ишлар бошқармаси раҳбарининг маълум қилишича, Чеченистонда бомба портлаши оқибатида 16 милициячи ҳалок бўлган.

Шу билан ўтган 24 соат давомида Чеченистонда порлашлардан қурбон бўлганлар сони 36 тага етди.
Ҳодиса Россия президенти Владимир Путин Чеченистондаги амалиётларнинг харбий қисми ниҳоясига етгазилганини эълон қилганидан сўнг кўп ўтмай сдоир бўлган.
Олдинроқ Россия матбуоти Чеченитон пойтаҳти Грознийда 13 аскар минага йўлиқиш натижасида ҳалок бўлганини хабар қилган эди.