29 йил давомида Италияда сургунда яшаган Афғонистоннинг собиқ қироли Муҳаммад Зоҳиршоҳ бугун ватанига қайтиб борди.

Зоҳиршоҳ июнь ойида янги ҳукуматни сайлаши кутилаётган афғон қавмлари кенгаши - Лўя Жиргага раислик қилишни режалаштирмоқда.
Собиқ қирол ва у билан бирга Римдан қайтган муваққат ҳукумат раҳбари Ҳамид Карзайни минглаб афғонлар олқишлар билан кутиб олдилар.
Афғонистонга оид яна бир ҳабар.
АҚШ авиацияси томонидан ўтказилган машқлар чоғида ҳато туфайли Қандаҳор яқинида ўққа турилган канадалик тўрт харбий хизматчи ҳалок бўлди. Саккиз аскар жароҳатланган. Канада мудофаа вазирлиги вакили Рэй Эно ҳодиса юзасидан тергов олиб борилаётганини билдирди.
“Ҳодиса қандай қилиб содир бўлгани биз учун тушунарсиз. Бу нарса тергов давомида аниқланади. Ҳозирча мен бу борада бирор фикр айта олмайман. Айтишим мумкин бўлган бирдан бир нарса шундан иборатки, уларнинг канадаликлар экани ва ерда нима қилаётгани учувчига аён бўлмаган. Ҳодисанинг асл сабаби ана шунда”, - деди Рэй Эно жумладан.
Бугун шунингдек Афғонистоннинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган Ҳост шаҳридаги марказий бозорлардан бирида портлаш содир бўлди.
Афғон исломий матбуоти бошқармасининг хабарига кўра, ҳодисада уч киши ҳалок бўлган. Бундан олдин ҳам шаҳарда бир неча портлаш содир бўлган эди.