Қирғизистондаги АҚШ қўмондонлиги, ҳафта бошида Бишкек яқинидаги Манас аэропортига келган олти жанговор учқич эртага биринчи маротаба Афғонистонга парвоз қилишини маълум қилди.

Бугун генерал Вейн Ллойд, самолётлар разведка маълумоти йиғиш мақсадида учирилишини айтди. У сўзида давом этиб, Ф-18 русумидаги учқичлар, ҳар қандай об-ҳаво шароитида кеча-ю кундуз нишонларга олиш имкониятига эгалигини билдирди. Генерал Ллойд, 19 апрел куни яна 200 нафар Америка аскари Манас базасига келганини ҳам қўшимча қилди.