Бугун БМТ инсон ҳуқуқлари комиссияси, инсон ҳуқуқларини сурункали равишда қўпол бузиб келгани учун Ироқ ҳукуматини қоралади.

Европа Иттифоқи томонидан тақдим этилган резолюцияда зўравонликлар кенг кўламли террор, ғайри инсоний жазолаш ва мухолифатнинг барча кўриниши бостирилганини ўз ичига олиши билдирилган.
Мазкур резолюция комиссиянинг Женева йиғилишида 28 овоз билан қабул қилинди. Хужжатга тўрт қарши овоз берилди ва 21 аъзо бетараф қолди.