Бугун Афғонистон собиқ қироли Зоҳиршоҳ, ўз отасининг қабрини зиёрат қилди.

Кобул жанубида жойлашган қабрни зиёрат қилган 87 яшар собиқ қиролга муваққат ҳукумат бошлиғи Ҳамид Карзай ҳамроҳлик қилди. Зоҳиршоҳнинг отаси Нодиршоҳ 1933 йилда Афғонистон собиқ қироллик саройида уюштирилган суиқасд натижасида ўлдирилган эди. Ўша машъум воқеадан кейин таҳтга ўтирган Зоҳиршоҳ мамлакатни 1973 йилгача бошқарган эди.
Италияда сургунда 29 йил ҳаёт кечирганидан кейин Зоҳиршоҳ 18 апрел куни Афғонистонга қайтиб келди.