Навбатдаги хабар Италияда юз берган самолёт ҳалокати ҳақида.

Италия Ички ишлар вазирлиги, 18 апрел куни Милан шаҳридаги энг баланд бинога самолёт келиб урилгани, тасодиф эканини айтди. Бу воқеада уч киши, жумладан учувчи ҳам ҳалок бўлган, 30дан ортиқ одам яраланган.
Ломбарди маҳаллий президенти Роберто Формигон:
“Ички ишлар вазирлиги, ҳалокатнинг тасодифий эканини таъкидлади. Аслида самолёт бошқа жойда бўлиши керак эди. Ҳавфсизлигимизни таъминлаш йўлида, яқин фурсат ичида, нима воқеа юз бергани ҳақидаги аниқ маълумотга эга бўлишга умид қиламиз”,- деди.