Қозоғистон мудофаа вазири Мухтор Олтинбоевга кўра Америка Қўшма Штатлари мамлакат харбий инфротузилмасини жонлантириш мақсадида ёрдамларни ваъда қилган.

Унга кўра шу йили Қозоғистонга 5 миллион доллар ажратилиши мумкин. Олтинбоев кеча Астанада якунланган мудофаа ва хавфсизлик бўйича Қозоқ-Америка ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши сўнгида бу ҳақда маълум қилди. Харбий ёрдам дастури ўз ичига қозоқ зобитларини америкада тайёргарликдан ўтказишни, айрим ўқув-харбий машғулотларни ташкил этишни ўз ичига олади.