Бугун Европа иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Хавиер Солана, Рамаллоҳ шаҳридаги бош қароргоҳида қуршовда қолётган Фаластин лидери Яссир Арофат билан учрашади.

Исроил хукумати, Солана ва Европа иттифоқининг Яқин шарқдаги вакили Мигуэл Моратиносга Арофат билан учрашишга рухсат берди.
Шунингдек, бугун кечки пайт Европа иттифоқи расмийларининг Исроил мудофа вазири Бенямин Бен-Элизер билан учрашишлари ҳам режалаштирилган. Европа иттифоқи вакилларининг Исроил бош вазири Ариел Шарон билан учрашиш ёки учрашмасликлари ҳозирча ноаниқ.