Бугун эрталаб Эронда бир неча бор ер қимирлагани натижасида бир одам қурбон бўлди ва қирқ киши жароҳатланди.

Эрон расмий ахборот бошқармаси - ИРНАнинг хабар беришича, кеча ярим кечадан кейин Керманшоҳ вилоятидаги Динвар шаҳри атрофида 15 дақиқа давомида бир неча марта ер қимирлаган. Вилоят расмий вакили Султон Мурод Салимийнинг айтишига қараганда, табиий офатлар оқибатида катта хажмда моддий зарар кўрилган. Зилзилалар Рихтер шкаласида 4.8, 4.9 ва 3.6 балларни ташкил қилган.