Қобулга келган АҚШ мудофаа вазири Дональд Рамсфельд бугун Афғонситон муваққат идораси раҳбари Хомид Карзай билан сўзлашувларда бўлади.

Бугуннинг ўзида Рамсфельд Қобул яқинидаги Бағрам авибазасини бориб кўрди.
Пентагон раҳбарининг айтишича АҚШ кучлари ҳамда уларнинг иттифоқчилари ал-қаида ва толибон жангариларига қарши харбий амалиётларни давом эттирмоқда. Афғонистондаги вазият беш ой олдингига қараганда нисбатан яхшилашган, бироқ, дейди Рамсфельд, бу ерда харбий компания ҳали якунланганича йўқ.
Бугун АҚШ мудофаа вазири Дональд Рамсфельднинг Афғонистонга келишидан олдин Қобул аэропорти ракеталардан ўққа тутилган. Олинган маълумотларга кўра аэропортга келиб тушган учта ракета яқин атрофдаги ёзги майдончаларнинг биридан отилган. Афғон расмийларининг таъкидлашрича ракеталар масофадан туриб бошқариладиган ускуналар орқали отилган.
Рамсфельд Қобулга кела туриб Бишкекда Қирғизистон президенти Аскар Акаев ҳамда ҳукуматнинг бошқа расмийлари билан сўзлашувлар олиб борди. Кеча у Манас аэропортида жойлаштирилган АҚШ қўшинлари вакиллари билан учрашган.
Покистондан олинган хабарларга кўра АҚШ кучлари Покистон армияси билан ҳамкорликда Афғон чегараларида ал-қаида ва толибон гурухлари қолдиқларига қарши амалиётларни бошлаб юборган. Бироқ ҳали бу хабарни расмий манбаалар тасдиқаганича йўқ.
Бугун Афғонистонда коммунистик режим ағдарилганининг 10 йиллигига бағишлаб Қобулда ўтказилган харбий парад давомида МИГ – 21 русумли қирувчи самалёт қулаб тушган. Парадда совет давридан буён эскириб қолган авғон харбий авиацияси қирувчи самалётлари иштирок этган. Афғонистондаги халқаро хавфсизлик кучлари вакилининг айтишича самалётни бошқараётган учувчи нобуд бўлган.