Ҳиндистоннинг Гужарат штати пойтаҳти Аҳмадобод шаҳрида индуистлар ва мусулмонлар ўртасида юз берган тўқнашувлар пайтида 3 киши нобуд бўлди ва 5 киши

Тартибсизликларни тўхтатиш мақсадида полиция ўт очди. Тўқнашувлар бугун бу ерда ўтказилган диний ярашув юриши арафасида юз берди. Намойишни Ҳиндистон Мудофаа вазири Жорж Фернандес бошқарди. Сўнгги икки ой мобайнида Гужарат штатида индуистлар ва мусулмонлар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар оқибатида 800 нафардан зиёд киши қурбон бўлди.