АҚШ давлат департаменти Форс кўрфази ва Арабистон ярим ороли минтақаларида Америка фуқароларига ва АҚШ ташкилотларига қарши террористик ҳужумлар содир қилиниши эҳтимоли хақида огоҳлантирди.

Давлат департаменти бундай ҳужумлар қаерда ёки қачон рўй бериши мумкинлиги тўғрисида маълумот бермади, аммо, минтақадаги Америка фуқароларига эҳтиёт бўлишни маслаҳат қилди. Федерал қидирув бюроси ҳам АҚШ ичидаги савдо марказлари ва супермаркетларда террористик ҳужумлар содир қилиниши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди. Бироқ АҚШ хуқуқ тартибот органлари расмийларининг айтишларича, эҳтимолдаги мазкур хужумлар хақдаги маълумотлар аниқ эмас. АҚШ расмийлари 11 сентябр воқеаларидан бери эҳтимолий терроризм хусусида кўплаб хавфсизлик огоҳлантиришлари эълон қилишмоқда.