Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев сўз эркинлиги ҳурмат қилинишига тарафдор эканини, аммо, мамлакат оммавий ахборот воситалари қонунга амал қилиши ва давлат манфатларини юқори даражада қўйиши кераклигини таъкидлади.

Бугун Алматида Евроосиё матбуот анжуманини кириш сўзи билан очган Назарбоев, оммавий ахборот воситалари яна турли миллатлар ва динлар орасида, бой ва камбағал мамлакатлар ўртасида барқарорликни ва тинч-тотув ҳаётни мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилиши керак. Назарбоев Қозоғистонда матбоут эркинлигини бўғиб қўйганида айблаб келинмоқда. Ўтган ойда Қозоғистон ҳукуматини танқид қилган бир маҳаллий телеканал лецензияси бекор қилинди ва бошқа миллий мустақил телеканалнинг кўрсатувлари бир неча кун тўхтатиб қўйилди. Якшанба куни тамом бўладиган Евроосиё матбуот анжуманида 63 мамлакатнинг матбуот вакиллари иштирок этишмоқда.