Афғонистон. Халқаро ҳарбий қўшинлар мамлакат шарқидаги тоғли ҳудудларда Толибон ва Ал-Қайда жангариларини қўлга туширишга қаратилган ҳарбий операцияларни давом эттирдилар.

Британия қўшинлари қўмондони Рожер Лэйннинг маълум қилишича, Покистон чегараси яқинидаги ҳудудларда олиб борилаётган амалиётларга 1 минг нафар АҚШ ва Британия аскари жалб этилган. Коалиция кучлари вакили полковник Пол Хэррадин эса шу вақтгача душман қаерда экани аниқланмаганлигини билдирди.
Коалиция кучлари қидирув ишларини Хост ва Пактиё вилоятларида олиб бормоқдалар.