Қирғизстонда бир ҳафтадан бери давом этаётган ёғингарчилик кучли кўчкига олиб келди ва натижада юзлаб уйлар вайронага айланди.

Қирғизстон парламенти депатути Исмоил Исаковнинг “Озодлик” радиосига билдиришича, Ўш вилоятининг Алай қишлоғида 170та, Жанги-Савай қишлоғида эса 160та уй вайрон бўлган. Исаков шунингдек кўчки натижасида темир йўл қатнови узилгани ва натижада 19 қишлоқ транспорт хизматисиз қолганини маълум қилди.