Қирғизистондаги мухолифатга хайрихоҳ бўлган ҳафталик газета бугундан яна чоп этила бошланди.

“Рес Публика” газетасининг ҳисоб рақами, қатор айблар билан уч ойдан бери музлатиб қўйилган эди. “Рес Публика” газетаси бош муҳаррири Замира Сидиқова, газета икки ярим минг АҚШ доллари миқдорида жарима тўлагани, аммо бу хусусдаги маҳкама тортишувни давом эттиришини айтди. Муҳаррирлар, хукумат газета фаолиятини тўхтатиш мақсадида унга жарима солганини айтмоқдалар.