Ҳиндистон ҳаво кучларига қарашли жанговор учқич бугун Жаландхор шаҳридаги икки қаватли банк биноси устига қулади.

Ушбу ҳалокат натижасида саккиз киши нобуд бўлди ва камида йигирма киши тан жароҳати олди. Совет иттифоқида ишлаб чиқарилган Миг-21 русумидаги жанговор учқич учувчиси ҳалокат юз беришидан олдин, парашютда сакраб, омон қолди.