Европа ва Осиё мамлакатларида бугун 1-май - Халқаро меҳнаткашлар куни кенг нишонланмоқда.

Москва марказида паст маошлар, ифлация ва ишсизликка қарши ўтказилган норозилик намойишларида 100 мингга яқин одам иштирок этди. Намойишлар шунингдек Россиянинг 500 шаҳрида бўлиб ўтди.
Хитой ҳукумати меҳнатда намуна кўрсатганлари учун бир неча ҳусусий тадбиркорни “меҳнат медаллари” билан тақдирлади.
Германиянинг Берлин ва Гамбург шаҳарларида ўтган тунда 1-май байрами муносбати билан 500 га яқин анархист томонидан тартибсизликлар уйиштирилган. Безориларни тарқатиш чоғида 40 га яқин одам ҳибсга олинди.