Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Human Rights Watch ташкилотининг маълум қилишича, Ўзбекистон расмийлари кейинги бир неча ҳафта давомида диссидент муслима аёлларга нисбатан тазйиқларни кучайтириб юборишган.

Ташкилот томонидан тарқатилган баёнотда айтилишича, Ўзбекистон полициячилари ўтган ҳафта пойтаҳт Тошкентда саккиз аёл ва уларнинг фарзандлари, ҳамда Фарғона водийсида камида тўққиз аёлни ҳибсга олишган. Гуруҳнинг таъкидлашича, аёллар, мусулмон диссидентларга қарши таъқибларга норозилик билдириб, исломий муҳолифат билан аълоқаларда айбланган яқинларининг қамоқлардан озод этилишларини талаб қилганлар.
Ўтган ҳафта Тошкент суди таъқиқланган Хизб-ут-Тахрир гуруҳига аъзоликда айбланган тўрт аёл ишини кўриб чиқди. Айни шундай айблар қўйилган яна тўрт аёл устидан суд жараёни давом этмоқда.