АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича коммисияси Вашингтон маъмуриятига Туркманистон ва Сауди Арабистон ҳукуматлари диний эркинликни ҳурмат қилмаётгани сабабли, бу икки давлатга қарши санкциялар жорий этишни тавсия қилди.

Коммисиянинг бугун тарқатилган йиллик ҳисоботида қайд қилинишича, Туркманистонда диний эркинлик ҳурмат қилинмаяпти ва аҳвол борган сайин баттарлашмоқда. Айни ҳисоботда яна ёзилишича, Сауди Арабистонида ҳукуматнинг Ислом динига нисбатан муносибатидан ташқарида бўлган барча диний фаолиятлар таъқиқланган. Агар Вашингтон маъмурияти коммисия маслахатини қабул қилса, 1998 йилги халқаро диний эркинлик актига мувофиқ, Туркманистон ва Сауди Арабистонига қарши санкциялар жорий этилади. АҚШ давлат департаменти 6 давлат жумладан Хитой, Эрон, Ироқ, шимолий Кареа, Мианма ва Суданга қарши санкциялар жорий этиш ҳусусидаги коммисия тавсияларини қабул қилди.