Афғонистонда бир неча оммавий қабрларни текширган мутахассислар гуруҳи, уларда ҳақиқатдан ҳам оммавий қирғинлар қурбонари кўмилганлигини тасдиқлади.

БМТ вакилининг сўзларига кўра, экспертлар шу чоққача уч оммавий қабрни текширганлар. Шулардан энг йириги, Мозори-Шарифдан ғарбдаги саҳрода, иккинчиси шаҳар аэропорти районида, учинчиси эса Бомиён вилоятида жойлашган. Қабрлар нисбатан янги. Афтидан, толиблар оммавий қирғинларни ўтган йил кузда ўтказганлар.