БМТ бош ассамблеяси бугун болалар муаммоларига бағишланган биринчи сессисини ўтказмоқда.

БМТ бош ассамблеяси бугун болалар муаммоларига бағишланган биринчи сессисини ўтказмоқда.
Анжуманда 60 мамлакатдан уч мингга яқин делегат иштирок этмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, бугун жаҳонда 150 миллионга яқин бола очликда кун кечириб, 11 миллион бола беш ёшга тўлмай ҳаётдан кўз юммоқда.
120 миллиондан зиёд бола мактабларга қатнамайди. 300 мингга яқин ўсмир эса қуролли можароларга жалб этилган.