БМТ-нинг маълум қилишига кўра, Афғонистонга қайтаëтган мухожирлар сони 500.000 дан ошган.

БМТнинг Покистондаги мухожирлар идораси номоëндаси Хошим Утканнинг айтишига қараганда, мухожирлар оқими Афғонистонликлар ўз мамлакатининг келажагига ишонаëтганини акс эттирмоқда. У Афғонистонга молиявий ëрдамлар кўрсатишга сўз берган давлатларни ваъдаларини амалга оширишга чақирди. Декабр ойида Токиода ўтказилган конференцияда халқаро донорлар ва молия ташкилотлари Афғонистонни қайта қуриш ишлари учун 4.500 миллион доллар беришни ваъда қилишди. Аммо хозирча ваъда этилган ëрдамларнинг фақат кичик бир қисми Афғонистон муваққат ҳукуматига берилди. Бугун Австралия иммиграция вазири Афғонистонда хавфсизлик барқарорлашаëтгани туфайли яқинда мамлакатдаги Афғонистонлик мухожирларни ватанига қайтариш бошланишини билдирди.