Европа иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Клаус-Петер Клаибернинг айтишига қараганда, Мазори-Шариф яқинида ушлаб турилган юзлаб Толибон махбуси очликдан азият чекмоқда ва уларга нисбатан ғайри-инсоний муносибатда бўлинмоқда.

Кеча оқшом Франс Пресс ахборот агентлигига суҳбат берган Клаибер Шибирғон қамоқҳонасидаги шароитларни Аушвитс концлагеридаги шароитларга қиëслади. Клаибернинг айтишига кўра, у аксари Паштун бўлган махбусларни кўрганидан кейин жума куни Мазори-Шарифда Афғонистон мудофаа вазир ўринбосари Абдул Рашид Дўстум билан учрашган. У Дўстумга махбусларга нисбатан ëмон муносибат қилинаëтгани Афғонистон жанубидаги Паштунларнинг ғазабланишига сабаб бўлаëтганини айтган.