Исроил бош вазири Ариэль Шарон Фаластин мухторияти бошлиғи Ясир Арафатнинг маъмурияти ислоҳ қилинмагунча фаластинликлар билан тинчлик музокаралари қайта бошланмайди, деди.

Арафат маъмуриятини Шарон "коррупцияга ботган режим" деб атади. Фаластин раҳбарияти террорга барҳам бериши ва демократик ислоҳотлар ўтказиши лозим, деди Шарон.
Ясир Арафат Фаластин парламентининг бугун Рамаллохда бўлиб ўтган сессиясида қилган чиқиши чоғида фаластинликлар ўз давлатларини қуриш ғояларидан ҳеч қачон воз кечмайдилар, деди. Айни пайтда у Исроил билан тинчлик ўрнатиш асосий стратегик мақсаддир, деб таъкидлаб ўтди.
Фаластин мухторияти ялпи сайловларга ва ислоҳотлар ўтказилишига тайёргарлик кўриши лозим, бироқ бунинг учун, албатта, вақт керак, деди Арафат.