Россиянинг узоқ шарқ худудларида ўрмон ëнғинлари давом этаëтгани туфайли фавқулодда холат эълон қилинди.

Иркутск минтақаси фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий вакили Владимир Сауренконинг айтишига кўра, ўрмон ëнғинлари оқибатида Боровойе қишлоғидаги 76 та уйдан 41 таси вайрон бўлган ва аҳоли яшамайдиган ўрмоннинг 54.000 гектарида ҳали ҳам ëнғин давом этмоқда. 1.000 дан ошиқ ўт учирувчи ўрмон ëнғинларини учиришга харакат қилишмоқда. Расмийларнинг айтишларича, хаво харорати иссиқ ва қуруқ бўлгани, кучли шамол ва дам олишга чиққан одамлар эҳтиëтсизлик қилишгани ўрмон ëнғинларига сабаб бўлиши мумкин.