Руминияда кўмир конида портлаш содир бўлгани оқибатида 3 ишчи халок бўлди ва бошқа 4 кишига тан жароҳати етди.

Қутқарувчи ишчилар дараксиз йўқолган 7 одамни қидиришмоқда. Ушбу портлаш кеча тунда пойтаҳт Бухарестдан 350 км нарида жойлашган Вулкан худуди яқинидаги кўмир конида рўй берди. Саноат вазири Дан Попескунинг дастлабки текширув натижаларига асосланиб маълум қилишига кўра, оқиб чиққан газ портлашга сабаб бўлган. Ўтган август ойида Руминиянинг бошқа бир кўмир конида содир бўлган портлашда 13 одам ўлди, носоз электр симларидан чиққан учқунлар йиғилиб қолган газни ëндириб юборгани кон ичида портлаш рўй беришига сабаб бўлди, деган хулосага келинди.