Исроил армияси фаластинлик жангариларни қидириб бугун ғарбий соҳил худудига кирди.

Фаластин хавфсизлик кучлари ва гувоҳларнинг билдиришича, Исроил танклари вертолетлар мадади билан бугун эрталаб Женин қочқинлар лагерига кирган. Бунинг натижасида фаластинликлар билан қуролли тўқнашув юз берган. Хабарларга кўра, Исроил кучлари қирқ нафар фаластинликни қўлга олган.
Жумага ўтар кечаси Исроил танклари ғарбий соҳилнинг Тулкарим ва Эл-Биреҳ шахарларига ҳам кирган.