Америка харбийларининг маълум қилишларича, Афғонистон шарқида АҚШ учқичлари томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумлари оқибатида ўнга яқин киши қурбон бўлган.

АҚШ ҳарбий қўмондонлиги вакили Брайн Хилфертига кўра, ҳаво ҳужумлари аксил-террор коалицияси таркибига кирувчи австралия харбийлари ўққа тутилганига жавобан уюштирилган. Таҳминларга кўра мазкур ҳужумлар толибон ва Ал-қаида жангарилари томонидан амалга оширилган. Хилферти АҚШ қўшинлари билмасдан тинч аҳолини нишонга олгани тўғрисидаги Ислом ахборот бошқармаси тарқатган хабарларни инкор этди. Унинг таъкидлашича ҳаво ҳужумлари асосан тоғли ҳудудларда олиб борилган. Ҳозирда мазкур худудлар мингга яқин британия ҳарбий кучлари томонидан ўраб олинган.