Чехия пойтахти Прагага ташриф буюрган АҚШ президенти рафиқаси Лора Буш бугун Озод Европа, Озодлик радиоси бош қароргоҳига ташриф буюрди.

У ерда Буш хоним Афғонистон муаммоларига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатида иштирок этди ва афғон халқига радиомурожаат ўқиб эшиттирди. Кеча АҚШ Президенти рафиқаси Лора Буш Чехия Президенти Вацлав Хавел билан учрашиб, НАТОнинг ноябр ойида ўтказилиши режаланаётган Прага саммити истиқболларини муҳокама этган. Бу ҳусусдаги батафсил маълумотлар билан кейинги дастурларимизда танишасиз.