Ҳиндистон бош вазири Атал Бихари Важпаи бугун Қашмир бўлгасига ташриф буюрди.

Сўнгги пайтларда мазкур ҳудудларда ислом экстремистларининг Ҳиндистон ҳарбий истехкомларига ҳужумлари тинимсиз давом этяпти. Аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат Ҳиндистоннинг Жамму ва Қашмир штатларида фаолият олиб бораётган экстремистларнинг бош мақсади мустақиллик. Ҳинд расмийларининг ҳисоблашларича улар қўшни Покистонда махсус тайёргарликдан ўтказилмоқда. Ҳозирда Ҳиндистон – Покистон чегара ҳудудларига ҳар икки мамлакатнинг кўпсонли харбий қўшини жалб этилган. Мана беш кундирки бу ҳудудларда отишмалар тинмаяпти. Унинг оқибатида бугуннинг ўзида уч киши қурбон бўлган. Томонларни муросага чақириш мақсадида яқин кунлар ичида минтақага АҚШ давлат котиби ўринбосари Ричард Армитежнинг келиши кутилмоқда.