Келаси ой Кобул шаҳридаги халқаро тинчликни сақловчи кучлар қомондонлигини қабул қилиб олишга тайёргарлик кўриш мақсадида, Туркия ҳукумати жума куни Афғонистонга бир гуруҳ аскарини жўнатади.

Туркия қуролли кучлари бош штаби томонидан тарқатилган баёнотда, ушбу гуруҳ 1.000 нафар қўшимча турк аскарини жойлаштириш учун вазиятни ўрганиб, мувофиқлаштириш ишларини олиб бориши маълум қилинган.
Ҳозир Кобулдаги халқаро тинчликни сақловчи кучлар таркибида 267 нафар турк аскари бор. Июн ойида Туркия халқаро кучлар қўмондонлигини Британиядан қабул қилиб олади.