Бугун Рим Папаси Иоан Павел Озарбайжон пойтахти Баку шахрида мусулмон ва яҳудий лидерлари билан алоҳида-алоҳида учрашув ўтказди.

Папа, коммунистик режим пайтида насроний католик диний мазҳабини қабул қилган озарийларни олқишлади. Республиканинг тахминан 120 кишидан иборат кичик Рим католиклари жамоаси, ҳамда кўпчилиги мусулмонлардан иборат бўлган тахминан 1.300 нафар меҳмонлар, Бакудаги ёпиқ спорт залида бўлиб ўтган ибодат маросимида қатнашдилар.
Рим Папаси, Тоғли Қорабоғ хусусида Озарбайжон-Арманистон ўртасида юз берган уруш оқибатида ўз уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган озарий қочоқлари билан ҳам учрашди.
Бугун кечки пайт Рим папаси Иоан Павелнинг Болгарияга учиб кетиши режалаштирилган.