Франция полицияси, пайшанбага ўтар кечаси Париждаги Исроил элчихонаси биноси ёниб кетишига, носоз электр сими сабаб бўлганини тахмин қилмоқда.

Франция ҳукумати ва Исроил элчиси, бино ёқиб юборилгани ёки унга қарши террорчилик ҳужуми уюштирилганини исботловчи ҳеч қандай далил топилмаганини билдирдилар. Беш қаватли бинонинг тўрт қаватида юз берган шиддатли ёнғинни ўчириш жараёнида саккиз нафар ўт ўчирувчи тан жароҳати олдилар.
Полиция, ёнғин чиқиши сабабини аниқлаш учун текшириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.