Бугун Европа Иттифоқи раҳбарияти аъзоси Крис Паттен Деҳлида жар ёқасига келиб қолган ҳинд-покистон можаросини юмшатиш борасида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Жасвант Сингх билан музокаралар олиб бормоқда.

Келгуси хафтада ана шундай миссия билан Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жэк Стронинг Жанубий Осиёга келиши кутилмоқда. Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Кофи Аннан Ҳиндистон ва Покистонни Қашмир можаросини тинч йўл билан бартараф этишга чақирди. Мана бир хафтадир Қашмир бўлгасида ракета-артиллерия отишмалари тинмаяпти. Пайшанба куни Исломобод афғон чегараларидаги ўз қўшинларининг бир қисмини Қашмирга кўчиражаги борасида аксил-террор коалицияси бўйича шерикларини огоҳлантирган.