Афғонистон мудофаа вазири Муҳаммад Фоҳимга кўра чақирилажак афғон қавмлари оқсоқоллар кенгаши Лоя Жирга мажлисидан олдин мамлакатда хавфсизлик чоралари тўлалигича таъминланган.

Бу ҳақда Фоҳим бугун Тожикистон пойтахти Душанбеда баён қилди. Айни дамларда Афғонистон мудофаа вазири тожик расмийлари билан икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида сўзлашувлар олиб борди.
Лоя Жирга мажлиси 10 июн куни Қобулда очилиши керак. Бироқ афғонистондаги тинчликни сақловчи кучлар қўмондонлигининг маълум қилишича айрим экстремистик кучлар мажлис ишига халақит бериши мумкин.