Афғонистондаги АҚШ кучлари қўмондонлиги вакилининг айтишича жума куни Гардез яқинида отиб ўлдирилган уч нафар афғон жангчиси, янги ҳукуматни қўллаб қувватловчи гуруҳлардан бўлган.

Полковник Рожжер Кинг уларда душманга хос белгилар бўлгани боис америка солдатларининг ўт очишдан бошқа иложи бўлмаганини таъкидлади.
Хабарларга кўра бугун Афғонистон ғарбидаги Нимроз вилоятида янги муваққат ҳукуматга қарши гуруҳлар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувларда 16 киши халок бўлган. Кеча Афғонистоннинг Қандахор шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида эса бир киши оғир жароҳат олди. Бомба вилоят губернатори қароргоҳи яқинига яшириб қўйилган экан. Портлаш оқибтида бинога жиддий зарар етди. Қандахор губернатори вакили портлашларда янги афғон раҳбарияти душманларини айблади. Унинг таъкидлашича, айрим гуруҳлар афғон қавмлари оқсоқоллар кенгаши "Лоя Жирга" сайловларига халақит беришга уринмоқда. "Лоя жирга"нинг биринчи мажлиси 10 июн куни Қобулда очилиши керак.