Америка ҳарбийлари Афғонистоннинг шарқида қурол-яроғ яширилган йирик хуфя омбор топдилар.

Афғонистоннинг "Исламик пресс" агентлиги хабарига кўра, хуфя омбор Гардез шаҳридан жануброқдаги аҳоли пунктида, толиблар лидерларидан бири Жалолиддин Хаггонийнинг уйи яқинидан топилган. Хуфя омбордан топилган милтиқлар, автоматлар, бошқа қурол яроғ ва "Стрингер" ракеталари олтита юк машинасида олиб кетилган.